• Рукни: Ўгит

* Улуғлар ҳузурида сергак бўлинг ва ўзингизга лойиқ сўз сўзланг.

* Ўз юкингизни бировнинг елкасига ортманг. Бадфеъл одам билан дўстлашманг. Ҳақ сўзни буюк деб билинг.

* Олижанобликни одат қилинг. Хасисликдан узоқ бўлинг. Ноаҳиллар билан суҳбатдош бўлманг. Ёрдамни олижаноб одамлардан сўранг. Яхши ишларни бош­қалардан дариғ тутманг. Ваъдангизга вафо қилинг. Сиздан умидвор бўлганларни ноумид қилманг. Бировнинг айбини қидирманг.

* Вафодор дўстлар билан алоқани узманг. Давлатли, неъматли бўлган вақтингизда дўстларни ёдга олинг. Душманингизни кичик деб ҳисобламанг.

* Қишда битадиган ишни ёзга, бугунги ишни эртага қолдирманг. Дорини саломатлик вақтида ичманг ва хозиқ табиб айтмагунча ҳар кимнинг сўзи билан муолажага киришманг.