• Рукни: Ўгит

*   *   *
Ризқ эшиклари калити – яхши ният ва эзгу амал.
*   *   *
Кўнгил тўқлиги ният тўғ­рилигида.
*   *   *
Ором беоромлик билан эгиз.
*   *   *
Ҳадеб “Мен биламан” дейдиган одамга билмаслигини уқтиришга уринманг.
*   *   *
Кечирим сўрашни билган одам кечиришни ҳам ўрганса, адоват йўқоларди.

 

*   *   *
Ўзим Ҳасан бўлсам-да, одамларнинг: Ҳа’...сан... деб юборишларидан қўрқаман.
*   *   *
Эрнинг ақлли, кенгфеъллиги билан оила барқарор.
*   *   *
Ўтиниб сўрайман, келинг, бир-биримизни кечириб яшайлик!
*   *   *
Замон руҳини сезиб турсанг ҳам, уни бутун борлиғинг билан туйиб, ичида қоврилмасанг, фойдасиз.

Ҳасанхон ҚАЮМОВ,

Тошкент Ислом институти ўқитувчиси