• Рукни: Ўгит

Ҳикматга тўғрисўзлик, омонатни адо қи­лиш ва фойдасиз нарсани тарк этиш билан етишдим.

* * *

Одамлардан ўрганиб, билимларини яна-да оширган киши энг олимдир.

* * *

Тўрт жойда тўрт нарсани: намозда кўнгилни, одамлар орасида тилни, таом ейишда ҳалқумни, бировнинг уйида кўзни тийиш зарур.

Икки нарсани унутмаслик керак: Аллоҳнинг буюклигини ва ўлимни. Яна икки нарсани эса унутиш лозим: бировга қилинган яхшиликни ва бировдан етган ёмонликни.

* * *

Сабр билан сукут кишидан қайғуни кет­казади.

 

Дилдора БОБОМУРОД қизи тайёрлади.