• Рукни: Ўгит

Ҳасанхон ҚАЮМОВ

 

* * *

Инсон умр бўйи нафсининг хуружларини бардош билан енгиш орқали улуғ синовдан ўтади. Унутмайлик, нафс хуружи кўпинча “ёқимли” бўлади.

* * *

Жамиятни пароканда қилувчи ҳар қандай иллат илоҳий меъёрларни менсимаслик натижасидир.

* * *

Олди олинмаса, кибр, манманлик, тама каби иллатлар юқумли касалликдай тез ва кенг тарқалади.

* * *

Ҳаммада худбинлик бор, бироқ уни енгиш даражаси ҳар кимда ҳар хил.

* * *

Олчоқ одамнинг аҳволи тузалмас дардга чалинганникидан юз чандон оғир.

* * *

Хатоларидан хулоса чиқармаганнинг боши балодан чиқмайди.

* * *

Фикр ақлга эшдир, танбал хорликка хешдир.

 

Тошкент