• Рукни: Ўгит

Португал халқ мақолларидан

Португаллар (ўзларини “португезиш” деб аташади) – Португалиянинг асосий аҳолиси (10,3 млн. кишига яқин), дунё бўйича 14 млн. дан ортиқ. Португал тилида сўзлашади. Катта европоид ирқининг ҳинд-ўрта денгиз оиласига мансуб.

 

  • Ижарага олинган от чарчамайди.
  • Катта маслаҳатдан кўра кичик ёрдам афзал.
  • Эрта турган одамга Худо ёрдам беради.
  • Келажак Худога оиддир.
  • Пул бор уйда фақат битта ғазначи бўлиши керак.
  • Эгрини ушлашдан кўра, ўғрини ушлаш осонроқ.
  • Тутун бор жойда олов ҳам бор.
  • Ишлаб чарчамаган одамгина мақсадига эришади.
  • Шуҳратга эришишни хоҳласанг, ётоқда узоқ қолма.
  • Илм каллада жой эгалламайди.
  • Ғийбат кўмирга ўхшайди, ёндирмаса ҳам қўлни куйдиради.
  • Ҳамма нарсага эришмоқчи бўлган одам ҳеч нарсага эришолмайди.
  • Дангаса доим қашшоқ.
  • Уйланган одам уй хоҳлайди.
  • Кўкдаги икки қушдан қўлдаги битта қуш афзал.

 

Давронбек ТОЖИАЛИЕВ таржималари