• Рукни: Ўгит

Бенгал халқ мақоллари

Бенгаллар – Бангладешнинг асосий аҳолиси (109,5 млн. киши). Шунингдек, Ҳиндистон (80 млн. киши), Непал, Бутан, Сингапур ва бошқа жойларда ҳам яшайди. Бенгал тилида сўзлашади.

 

  • Бўрон тургунича ҳамма ўзини эшкакчи атайди.
  • Сут ўрнини зардоб босолмайди.
  • Ақлда қанча қусур – шу даражада мағрур.
  • Ҳамма шоқоллар бир хил улийди.
  • Бахт ҳам, бахтсизлик ҳам яқин атрофда кезиб юради.
  • Кичик кўзанинг катта бўғзи бор.
  • Битта бармоқ билан чимчилай олмайсан.
  • Энг ёмон душман – уйдаги душман.
  • Майда балиқ тўда билан юради.
  • Адолатли сўзга аҳмоқ одамгина аччиқланади.
  • Кирим бор жойда чиқим ҳам бор.
  • Қамчининг ғамини от олганингдан кейин е.
  • Муштдан қўрқиб маймун ҳам ўйин туша бошлайди.
  • Бой хонадонда мушукнинг ҳам ўз ўрни бор.
  • Битта ёқут – ўн рожанинг бойлиги.
  • Битта гуручни еб, ош пишган-пишмаганини билиш мумкин.
  • Истагинг қанча кўп бўлса, кўнглинг шунча кўп қолади.
  • Олдин касал бўлди, кейин – табиб.
  • Сувда яшайдиган бўлсанг, тимсоҳ билан муомала қилишни бил.
  • Шийпонда дам олади, денгизни кесиб ўтишни хаёл қилади.
  • Юраги кенг одамга бутун дунё қариндош.
  • Имон рўзада, инсон меҳнатда синалади.
  • Йўлда темирчини учратсанг, гап дарров ўроққа кўчади.
  • Аҳмоқ одам товушини баландлатади, ақлли кулиб қўя қолади.
  • Чирик чиғаноқ оёқни кесиши мумкин.
  • Каптарни кўрди-ю, тузоқни сезмади.
  • Дарахтга мевалари оғирлик қилмайди.
  • Хотиржамлик ҳар қандай бойликдан афзал.

 

Орифжон МАДВАЛИЕВ тайёрлади.