• Рукни: Ўгит

Анас ибн Молик ривоят қилади. Пайғамбаримиз (алайҳиссалом) кексаларни улуғлаш ҳақида марҳамат қилдилар: "Ёш йигит кекса кишини ёши улуғлиги учун ҳурмат қилса, Аллоҳ таоло уни ҳам кексайганида ҳурмат қилинадиган инсонлар қаторига қўяди" (Имом Термизий ривояти).

* * *

Инсон ҳаёти мевали дарахт­га қиёс этилади. Чунки дарахт бир мавсумнинг ўзида куртаклар тугади, гуллайди, кўпдан-кўп мевалар қилади. Кексалик эса худди мевалари пишган боққа ўхшайди.

Луқмон Ҳакимдан:

- Нега ҳадеб ўғлингга насиҳат қилаверасан? - деб сўрашди.

- Кексаларнинг насиҳатлари ёшлар учун боғбон ниҳолни тарбия қилгани кабидир, - дея жавоб берди Луқмон Ҳаким.

* * *

Абу Мусо Ашъарий ривоят қилади. Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): "Мусулмон қарияни, кибр қилмаган ва Қуръонни ёд олган қорини ҳамда одил подшоҳни ҳурмат қилиш Аллоҳ таолони улуғлаш кабидир", дедилар (Абу Довуд ривояти).