• Рукни: Ўгит

татар халқ мақолларидан

Татарлар – Татаристоннинг асосий аҳолиси. Россия Федерациясининг Бошқирдистон, Мари Республикаси, Мордовия, Удмурдистон, Чувашистон Республикалари, қатор вилоятлари ва шаҳарларида ҳам яшайди. Туркий тилда сўзлашувчи сибир татарлари, қрим татарлари ҳам бор. Умумий сони – 7 миллион киши. Шунингдек, татарлар Қозоғистон (204 минг кишидан ортиқ) ва Ўзбекистонда (467 минг кишидан ортиқ) ҳам яшайди.

Камчиликсиз тўй бўлмайди.

Асалари чақмасидан асал еёлмайсан.

Агар мушукнинг қаноти бўлганида ҳамма чумчуқни тутиб ерди.

Оч айиқ ўйнамайди.

От тақаланса, қурбақа ҳам қўлини

тортаркан.

Нодоннинг қўлидан сув ҳам ичма.

Қалб омон экан, умид қилса бўлади.

Сотилган сигирнинг сути мўл.

Фарзандни болаликдан тарбияла.

Бир қўйдан икки тери ололмайсан.

Ўзингнинг қора нонинг бировнинг патиридан афзал.

Бошқаларнинг айбини яшир, ўзингникини томоша қил.

Шошилган оёқ қоқилади.

Ақллига – ишора, нодонга – таёқ.

Озни сақлолмаган кўпни ҳам асролмайди.

Олд ғилдирак қаерга юрса, орқасидаги ҳам шу ерга юради.

Ёшлик икки марта берилмайди.

 

Давронбек ТОЖИАЛИЕВ таржималари