• Рукни: Ўгит
* Ҳар бир нарсанинг жавҳари бор. Инсоннинг жавҳари ақл, ақлнинг жавҳари эса тавфиқ (ҳидоят)дир. 
 
* Охирати дунёсига халал бермаган ва дунёси охиратига тўсиқ бўлмаган киши умматнинг энг яхшисидир.
 
* Гўзал хулқ азиятларга бардошли бўлиш, очиқ юзлилик ва чиройли сўздан иборатдир.
 
* Зулм қилувчи, гарчи инсонлар уни мақтаса-да, таассуфдадир. Мазлум киши эса, агарчи одамлар уни хорласалар-да, омондадир. Қаноат қилувчи, гарчанд оч қолса-да, бойдир. Хасис эса, гарчи бой бўлса ҳам камбағалдир.
 
* Ким ботинини назорат қилиб, амалда ўзини холислик билан тўғриласа, Аллоҳ таоло унинг зоҳирини доимий саъй-ҳаракат ва суннат амалларни бажариш ила зийнатлаб қўяди.
 
* Ихлос бандаларни Аллоҳ таоло билан боғлайдиган омилдир.  
 
* Кимки ботинини ислоҳ этишга ҳаракат қилса, Аллоҳ таоло унинг зоҳирини гўзал қилади. Кимки ботинини ислоҳ этиш билан зоҳирини ҳам гўзал қилишга ҳаракат қилса, Аллоҳ таоло унга ҳидоятни насиб этади.
 
Фозилжон ОХУНЖОНОВ
тайёрлади.