• Рукни: Ўгит
Тўрт нарса обрўни зиёда қилади: ваъдага вафо, аҳдида маҳкам туриш, саховат соҳиби ва элга эш бўлиш.
Тўрт нарса обрўни кетказади: ёлғон гапириш, улуғлар билан тортишиш, ҳаддан ошиш ва такаббурлик қилиш.
Тўрт нарса саодат калитидир: тўғри сўз, тавозе, ҳалолдан ризқ топиш, сир сақлаш. 
 
***
 
Хотами Асом дейди:
Тўрт нарсанинг қадрини фақат тўрт тоифа инсон билади:
Ёшликнинг қадрини кексайган одам;
Хотиржамликнинг қадрини ҳаловатини йўқотган;
Соғликнинг қадрини дардга чалинган;
Ҳаётнинг қадрини умри поёнига етган.
 
***
 
Ҳазрат Али (розияллоҳу анҳу) айтганлар:
Ози ҳам кўплик қиладиган нарса тўрттадир:
Оғриқ;
Йўқсиллик;
Олов;
Душман.
 
Мунира АБУБАКИРОВА  тайёрлади.