• Рукни: Ўгит
Япон халқ мақолларидан
Алам йиртиқ кўйлак кабидир, уни уйда қолдириш керак.
Аҳмоқ одам хатосини оқлашга интилади, оқил – тузатишга.
Аҳмоқдан хавфлироқ душман йўқ.
Билмаганни сўраш – бир дақиқалик уят, билмаслик – бир умрлик уят.
Бирор киши ҳақида гумонга боришдан олдин етти марта текшир.
Бошингга иш тушдими – ўзингга ишон.
Ғалаба рақибидан ярим соат кўпроқ сабр қилган кишига насиб этади.
Ёмон кулолнинг қўлидан яхши кўза чиқмаган.
Етти марта йиқилсанг, саккиз марта тур.
Йўлда йўлдош, ҳаётда дўст керак бўлади.
Камоннинг яхши-ёмонлиги уни тутган қўлга боғлиқ.
Кулгу бор уйга бахт киради.
Кўнглингда енгиллик бўлса, қадам ташлашинг ҳам енгил бўлади.
Куч ҳақ бўлган жойда ҳақ ноҳақдир.
Ортиқча буюм – ортиқча ташвиш.
Тўғри одам тўғри бамбук каби кам учрайди.
Ўйлаб олгач – қарор қил, қарор қилгач – ўйланма.
Ҳатто минг чақиримлик йўл ҳам битта қадамдан бошланади.
Юрагингга устоз бўл, юрагинг сенга устозлик қилишига йўл қўйма.
Япроқ чўкиб, тош сузиб кетадиган вақтлар ҳам бўлади.
 
Орифжон МАДВАЛИЕВ
таржималари