• Рукни: Ўгит
Сенга итоат қилишларини истасанг, бажариш мумкин бўл­ган ишларни буюр. 
Сенга итоатсизга итоат қил­ган сенга ҳам итоатсиз.
Душманингга дўсти бўлган ҳам душманингдир. 
Кучли одам ғазаби келса, ўзини босар.
Иффатли ва шижоатли киши чинакамига сева олади.
Ҳикмат қалбда униб, меваси тилда кўринган дарахт.
Йиғлаб туриб жилмайиш энг гўзал табассумдир.
Марваридни фақат ғаввос танийди.
Агар ҳаё кетса, бало келади.
Яхши одам бошқалар бахтидан хурсанд бўлади.
Жазолашдан олдин танбеҳ бериш керак.
Муаллими йўқ кишининг муаллими вақт.
Йўлга чиқмай туриб йўл­дошни танла.
 
Нозимжон ҲОШИМЖОН 
тайёрлади.