• Рукни: Ўгит
Маорилар – Янги Зеландиянинг туб аҳолиси. Умумий сони тахминан 750 минг киши (2013). Маори тилида сўзлашади. Ҳозирги маорилар христиан динининг турли йўналишларига (англиканлар, пресвитерианлар, католиклар, баптистлар ва б.) эътиқод қиладилар.
• Чин дилдан излаган, албатта, топади.
• Одам кетади, ер қолади.
• Умумий дастурхон – тарбиясиз учун ўлим.
• Бегонанинг овқати томоққа сиғмайди.
• Ёшлигингда катта ишларни битириб ол.
• Ўз уйингда доимо бошпана топилади, ўзганикида – ҳар доим ҳам эмас.
• Эрта турсанг – шошилмай борасан, кеч турсанг – бошингни ёрасан.
• Бировнинг емаги иштаҳани очади.
• Пона кичик бўлса ҳам катта ёғочни ёради.
• Омад узоқ давом этмайди. 
• Ишга – нўноқ, овқатга – чаққон.
• Бир эшик ёпилса, иккинчиси очилади.
• Меҳнаткаш соғлом бўлади, дангаса – доим касал. 
• Тилим – менинг борлигим, тилим – қалбим ойнаси.
• Мақсадга эришиш йўли ягона эмас.
• Дарахт илдизи билан тирик.
• Ғалаба – бирликда, мағлубият – ғазабда.
• Билим саватингиз доим тўлиб турсин.
• Мен – тупроқман, тупроқ – мен.
• Қўллар бирлашса, иш осон битади.
• Тортинчоқлик сендан олдинга ўтиб кетмасин.
• Буюклик ва шараф – Худога, тинчлик ва яхшиликлар – инсониятга.
 
Давронбек ТОЖИАЛИЕВ
таржималари