• Рукни: Ўгит
Кекса отахону она­хон­лар­нинг, ҳатто улар ёзган хатларнинг ҳам файзи, нафаси бош­қача: ҳикмат, меҳр, осойишта қалб дуолари, имон нури уфуриб тургандай.
Муҳарририятимизга кела­ёт­ган мактублар орасида ёши улуғ  юртдошларимизнинг дил изҳорлари, ҳаётий воқеа-ҳодисаларга муносабатлари, ёшларга насиҳатлари, шеърий қораламалари кўплиги – қувончимиз. Қалблараро кўприк бўлган, отахону онахонлар кўз нурига қўшиб кўнгил зиё­сини ҳам тўккан бу мактубларда шундай самимий, маъноси чуқур ва барчага фойдали фикр-мулоҳазалар борки...
“Ҳикматлар” рукни остида ана шундай хатлар “мағзи”дан бериб боришни режалаштирдик.
 
*   *   *
 
Доим нолир – бош, қўл, оёқ тинчимайди оғриқдан,
Тан олмайди: тани соғлиқ меҳнат билан боғлиқ-да!
*   *   *
Шукр айлайман бу дунёда ўз кампирим борига,
Йўқса, маймун йиғлармиди мендек чолнинг ҳолига.
 
*   *   *
Кўп йилдирки, онажони ногирону касалдир,
Ўғил дейди: “Ҳеч хижолат бўлманг, менга асалсиз".
 
 
Шароф-Камол ОМОНЗОДА ,
Фарғона вилояти Ёзёвон тумани