• Рукни: Ўгит
• Кимга марҳамат кўрсатсанг унинг амири, кимдан сўрасанг унинг асири, кимга муҳтож бўлмасанг, унинг таянчи бўласан.
Ҳазрат Али ибн Абу Толиб
 
• Адаб кичик ёшдагиларни улуғлар дуо­­сига сазовор этади ва у бу бара­котдан умрбод баҳраманд бўлади. 
Алишер Навоий
 
• Ҳар хил ишлар билан машғул бўлган фикр суви ҳар тарафга тарқалиб кетган сойга ўхшайди. Унинг бир қисми ерга сингиб кетса, бир қисмини қуёш қуритади. Натижада экинзорга етиб борадиган сувнинг ўзи қолмайди. 
Имом Ғаззолий
 
• Ҳар қандай мушкул иш ақл эгалари туфайли ислоҳ қилинур.
Маҳмуд Замахшарий
 
• Фазилат наслу насаб билан эмас, балки одоб билан топилади.
Муҳаммад Зеҳний
 
• Оқил ва донолар билан суҳбатдош бўлинг, илмингиз ҳар қанча кўп бўлса ҳам, ўзингизни илмсиз ҳисоблаб, яна илм ўрганишга киришинг. Молу давлатингиз билан эмас, илм, ҳунар, гўзал хулқ-атворингиз билан фахрланинг.
Ҳаким Абу Язид
 
• Одамлар ўқишдан тўхташлари билан фикрлашдан ҳам тўхтайдилар. 
Дени Дидро