• Рукни: Ўгит
• Вақт тулпор эмас: етиб олсанг ҳам тўхтатолмайсан.
 
• Одамлардан яшириниш мумкин, виждондан беркиниб бўлмайди.
 
• Сигирнинг ҳам тили узун, лекин жим турибди.
 
• Боланинг бармоғи оғриса, онанинг юраги оғрийди.
 
• Кўзёши доим ҳам ҳақиқатни сўзламайди.
 
• Бўрини қўй пўстини билан қўрқитолмайсан.
 
• Гўдак нимжон бўлса ҳам, ота-онаси учун – полвон.
 
• Ҳақ гап кўп бақирганники эмас.
 
• Ишсизликни кейинга сур, ишни кейинга сурма.
 
• Чумчуқ ҳақида айтсанг, уни турна деб гап тарқатишади.
 
• Бойқуш лочин туғолмайди.
 
• Тилдан яхши кунда ҳам, ёмон кунда ҳам зарар етиши бор.
 
• Ҳаммом ҳаммани пок қилса-да, ўзи нопокдир.
 
• Мусибат азият етказса ҳам, кўп нарсаларни ўргатади.
 
• Яхши отни бозорга солмайдилар.
 
• Камбағалнинг таомидан бой ёқа ушлайди.
 
• Худодан сўраб, ўзинг ухлаб ётма.
 
• Ҳўкизнинг олдида, отнинг ортида, аҳмоқнинг ҳар икки тарафида юрма.
 
• Беванинг болтаси чопмас, бияси юрмас.
 
• Бир умр яша – бир умр ўрган.
 
• Сигир қора бўлса ҳам, сути оппоқ.
 
• Бўридан чўпон чиқмайди, эчкидан – деҳқон.
 
• Ўғри ўғрини узоқдан танийди.
 
• Таъзимга эгилган бош оғримайди.
 
• Дўстлик ойна каби: синдирсанг, ямаб бўлмас.
 
• Йиртиқ қопни тўлдиролмайсан.
 
• Аёл оиланинг уч устуни, эр – тўртинчиси.
 
• Икки қуённи қувласанг, бирини ҳам тутолмайсан.
 
• Қимор ва ароқ ақлдан айиради.
 
• Қийшиқ дарахтни тўғрилаб бўлмас.
 
• Эрта турганга Худо беради.
 
• Дангаса битга ўхшайди: бировнинг белида яшайди.
 
• Кам гапир – кўп ўрганасан.
 
• Онага олиб борувчи йўл ҳам азиз.
 
Давронбек ТОЖИАЛИЕВ
таржимаси.