• Рукни: Ўгит

 

* * *

Ҳазрат Пайғамбаримиздан ривоят қилинади:

“Беш нарсага нописанд бўлган одам беш нарсани йўқотади:

• олимларга нописанд бўлган динини йўқотади;

• бошқарувчиларга нописанд бўлган дунёсини йўқотади;

• қўшниларига нописанд бўлган фойдаларини йўқотади;

• қариндошларига нописанд одам уларнинг севгисини йўқотади;

• оила аъзоларига нописанд киши ҳузур-ҳаловатини йўқотади”.

 

* * *

Яҳё ибн Муоз Розий айтади:

“• кўп тўйганнинг гўшти мўл бўлади;

• гўшти мўл одамнинг шаҳвати мўл бўлади;

• шаҳвати кўпнинг гуноҳлари кўп бўлади;

• гуноҳлари кўпнинг қалби қаттиқлашади;

• қалби қаттиқлашган одам алдамчи дунё неъматларига, зийнатларига шўнғийди”.

 

* * *

Сарвари олам айтадилар:

“Мол-мулк йиғишга муккадан кетишда беш нарса бор:

• бу йўлдаги машаққатларга бардош бериш;

• мол-дунё билан машғул бўлар экан, Аллоҳнинг зикридан қолиш;

• молим талон-тарож қилинади ё ўғирланади деб қўрқиш;

• хасис номини олиш;

• мол йиғиш дардига тушиб, солиҳлардан айрилиш.

Мол-мулкини тарқатиш (саховат)да ҳам беш нарса бор:

• уни талаб этишдан кўнгилнинг холи (хотиржам) бўлиши;

• уни муҳофаза қилиш ташвишидан қутулиб, Аллоҳни зикр этишга вақт топиш;

• унинг таланиши ва ўғирланишидан ташвиш тортмаслик;

• сахий дея ном қозониш;

• мол-дунё ташвишидан қутулиш туфайли солиҳлар (яхши инсонлар) суҳбатида бўлиш”.

 

Абдуллоҳ МУРОД тайёрлади.