• Рукни: Ўгит

Абдуллоҳ Пайғамбаримизнинг амакилари Аббоснинг ўғли. У Расуллулоҳнинг сўзларини эшитиб, амалларини кўриб, улғайди. Аббос туғилганида у зот : “Уни динда фақиҳ қилгин”, деб дуо қилдилар. Абдуллоҳ улғайгач унга: “Ҳар қандай ҳолатда Аллоҳни ёдингда тут, у ҳам сени ҳифзу ҳимоясига олади, Сенга яқин бўлади”, дер эдилар.

Расулуллоҳ вафот этган йили Ибн Аббос ўн уч ёшда эди. У илмни севувчи, Қуръон ва суннатга оғишмай амал қилувчи эди. Оғир дамларда Пайғамбаримиз билан бирга бўлди, у зот дунёдан ўтганидан кейин ҳам саҳобалардан илм ўрганди.

Саҳобаларнинг кўпи вафот этгач, Ибн Аббос етакчи фақиҳлардан бири бўлиб қолди. Ундан: “Эй Ибн Аббос, бу илмга қандай етишдинг?” деб сўрашганида: “Сўровчи тил ва фаҳмловчи қалб билан”, деб жавоб қилди.

Юлдуз АСҚАР қизи

тайёрлади.