Арабистон ярим оролининг шимоли-шарқида жойлашган бу давлат Саудия Арабистони, Қатар ва Уммон билан чегарадош. Пойтахти Абу Даби. 1971 йил 2 декабр куни мустақилликка эришган. У еттита амирликдан ташкил топган давлатдир.

Мустақиллик йилларида мамлакат иқтисодида катта бурилиш ясалди. Саҳродан иборат ўлка таниб бўлмас даражада ўзгариб, осмонўпар бинолар, йирик корхоналар ва замонавий меҳмонхоналар қад ростлади.

 

 

Мамлакат иқтисодини асосан нефт ва газ қазиб олиш ва экспорт қилиш ташкил этади. Кунига икки миллион икки юз минг баррел ишлаб чиқарилаётган қора олтин уни минтақадаги энг бой мамлакатлар сафига қўшди. Ташқи иқтисодий алоқалар ҳам яхши йўлга қўйилган бўлиб, Узоқ Шарқ ва Оврупани боғлаб турувчи халқаро иқтисодий марказга айланган. Япония, АҚШ, Россия ва Хитой каби йирик давлатлар билан савдо-сотиқ қилади.

Маҳаллий аҳоли миллий ҳунармандчилик ва деҳқончилик билан ҳам шуғулланади.  Йиллик даромад аҳоли жон бошига етмиш икки минг АҚШ долларини ташкил этади.

2009 йили ишга тушган метрополитен йўли йигирма олти бекатга эга. Мамлакатда Абу Даби, Дубай, Шаржа, Рас Ҳайма, Фужайра ва Алайна каби олтита халқаро аэропорт бор.

Аҳоли сони тўрт миллион саккиз юз минг бўлиб, тўқсон тўққиз фоизи Ислом динига эътиқод қилади. Расмий тил араб тили. Пул бирлиги дирҳам.

Мамлакат ҳудуди саксон уч минг олти юз квадрат километ­р­ни ташкил этади. Ҳудуд­нинг асосий қисми саҳродан, шимоли тоғлик, шарқи эса шўр ерлардан иборат. Иқлими жуда иссиқ ва қуруқ, ёз фаслида ҳарорат эллик даражагача кўтарилади.

 

 

БААда бир неча олий ўқув юрти, музей, илмий текшириш институтлари ва Ислом тадқиқот маркази фаолият кўрсатмоқда. Мамлакат пойтахти Абу Дабида сув устига қурилган палма шаклидаги бино, етти юлдузли меҳмонхона ва сунъий "Қиш фасли боғи" юрт фахридир.

Ўзбекистон Республикаси билан Бирлашган Араб Амирликлари ўртасида дўстона алоқалар ўрнатилган. Хусусан, савдо-иқтисодий, сармоявий, маданий-гуманитар ва бошқа соҳаларда иккитомонлама ҳамкорлик муносабатлари кенг кўламда ривожланмоқда.

 

Азиз ҲАКИМОВ тайёрлади.