Майдони: 100 210 кв.км.
Пойтахти: Сеул шаҳри.
Йирик шаҳарлари: Пусан, Инчхон, Кванжу, Тэгу, Тэжон, Улсан.
Аҳолиси: 51 500 000 дан ортиқ.

Жўғрофий ўрни. Корея Респуб­ликаси – Шарқий Осиё­да, Корейс яриморолида жойлашган давлат. У ғарбдан Тинч океани, шимолдан эса Хитой ва Россия билан чегарадош. Ерининг 70 фоизи тоғлардан иборат. Мамлакат ҳудудида уч минг­га яқин оролчалар мавжуд.
Кореянинг энг катта икки дарёси Нактонгканг ва пойтахт Сеулдан оқиб ўтадиган Ҳанкангдир. Иқлими мўътадил, тўрт фасли бир-биридан кескин фарқ қилади.
Аҳолиси. Мамлакат аҳолисининг катта қисмини корейс­лар ташкил қилади. Корейслар электроникадан энг кўп фойдаланувчи халқлар қаторига киради. Корейс тилида сўзлашилади, мактабларда иккинчи тил сифатида инглиз, япон, хитой, олмон ва бошқа тиллар ўргатилади.
Иқтисоди. Жанубий Кореянинг 1997 йилдаги инқирозгача бўлган илдам иқтисодий ривожи “Шарқий Осиё мўъжизаси” деб аталган. Иқтисодиёти юқори технологияга асосланган. SAMSUNG, LG, Хюндай каби ширкатлари электроника, автомобил, кема, машина ва роботлар ишлаб чиқариш бўйича дунёда етакчи ўринларда туради. 2020 йилгача ҳар бир корейс хонадонида робот бўлиши режалаштирилган. Бу режани амалга ошириш орқали Кореяда кексалар кўпайиши туфайли ишчи кучи ҳамда аскарлар сони камайиши муаммоларини қисман ҳал қилиш кўзда тутилган. Қишлоқ хўжалиги ҳам ривожланган, айниқса, гуруч етиштиришга алоҳида эътибор қаратилади. Асосий савдо ҳамкорлари – Америка, Канада, Россия ва Хитой.
Ислом динининг бу диёрга кириб келиши тарихи 1950–1953 йилларга бориб тақалади. 1955 йилда илк бор мусулмонлар уюшмаси тузилган. 1957 йилга келиб корейс миллатидан 208 нафари Ислом динини қабул қилган. 1967 йилда расман мусулмонлар ҳуқуқини ҳимоя қилувчи уюшма ташкил этилди. 1970 йилда араб мамлакатларига ишлаш учун борган корейсларнинг аксари Ислом динини қабул қилган. Илк бор 1976 йилда 132 нафардан иборат зиёратчилар гуруҳи Маккаи мукаррамага ҳаж амалини бажариш учун йўл олган. Ҳозирда аҳолининг 150 000 нафардан ортиғи мусулмон.