Онлайн харид

Асосий саҳифа Диний-маърифий «Аждодлар ибрати»

«Аждодлар ибрати»

12 000 UZS

Китоб ҳақида

Юртимиздан чиққан қомусий олим, муфассир, муҳаддис, фақиҳ ва мутасаввиф уламолар ҳар бир юртдошимиз қалбида фахр-ифтихор туйғусиини ўйғотиши табиий. Бу зотларнинг яшаган ҳаёти ва қолдирган илмий меросини тадқиқ этиш ва халқимизга етказиш борасида “Мовароуннаҳр” нашриётида оммабоп китоб ва қўлланмалар нашр этиш мунтазам йўлга қўйилган. Бунга 2017 йилда чоп этилган  “Аждодлар ибрати” китобини мисол келтириш мумкин. Бу китоб мундарижасига қаралса, унинг ранг-баранг ва кенг эканини кўриш мумкин. Юртимизда ўтган ҳар бир алломанинг ҳаёти ўзига хос ибрат мактаби бўлса. уларнинг ёзиб қолдирган сўзлари ва панд-насиҳатларида олам-олам маъно жо бўлган десак муболаға бўлмайди. Мазкур китобнинг “Абу Ҳафс Кабир Бухорийнинг қувваи ҳофизаси” қисмида бу аллома зотнинг хотираси қувватли ва кучли бўлганини ҳамсабоқлари билан солиштирганда маълум бўлади: “Халаф Айюб ва Журжоний бир йилда ёд олган сабоқларини Хожа Абу Ҳафс бир ойда ёд олар, бир ойда ёд олсалар, Хожа Абу Ҳафс бир ҳафтада ёд олганларини у киши бир кунда ёд олган экан. хожа Абу Ҳафс ёд олган нарсаларини ёзмас эди. У кишидан нега ёзиб қўймайсиз, деб сўралса: “Мен шул тариқа илм ўрганаманким, қоғозға ёзмоқға ва китобға ҳожат қолмағай, мен кўкракға ёзарман”, деб жавоб беради. Бундан маълум бўладики, покдомонлик ва тақво уларнинг хотираси тиниқ ва қуввайи ҳофизаси кучли бўлишини таъминлаган.

Мазкур китобда бундай мисоллар кўп. Айниқса, Маҳмуд Замахшарийнинг олтин шода каби тизилган пурмаъно ҳикматли сўзлари ўқувчи диққат-эътиборини ўзига жалб этмай қолмаслиги аниқ. Бир ўгитда шундай дейилган: “Инсоннинг асл отаси – бу унинг адабидир. Балки адаб бебош фарзанд учун отадан ҳам яхши тарбиячидир. Парҳезкорлик эса инсоннинг асл онасидир. Балки у онадан ҳам дилкашроқдир”.

Мазкур китобда тўпланган аллома кишиларнинг ҳаёт йўли, ёзиб қолдирган асарлари ва қимматли ўгитлари бугунги кунда ҳам ўз қадр-қимматини йўқотган эмас. Бу китоб ўқувчи билимини бойитади, унга маънавий-маърифий ва ахлоқий озуқа беради.

“Мовароуннаҳр” нашриётида чоп этилган

Изоҳлар

Бу китобга ҳали изоҳ бурилмаган.

“«Аждодлар ибрати»” - биринчи бўлиб изоҳ беринг

E-pochta manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy ma'lumotlar * bilan belgilangan