Китоблар

Асосий саҳифа Категориясиз «Насойимул муҳаббат»

«Насойимул муҳаббат»

57 000 UZS

Category: Muallif: Алишер Навоий

Китоб ҳақида

Буюк донишманд, улуғ мутафаккир Амир Алишер Навоий умрининг сўнгги йиллари ўз ҳаётида тўплаган кўп йиллик билими, тажрибалари ва хулосалари асосида ҳижрий 901 (милодий 1495–1496) йили “Насойимул муҳаббат мин шамойимил футувват”  (“Улуғлик хушбўйликларини таратувчи суюкли шабадалар”) тазкирасини ёзиб қолдирди. Мазкур асар VII аср бошидан XV аср охиригача – тўққиз аср давомида Яқин Шарқ, Марказий Осиё, Ҳиндистон ва Шарқий Туркистонда яшаб ижод этган 770 (улардан 35 нафари аёллар) авлиёнинг ибратли ҳаёти, донишманд фикри, ҳаётидаги ғаройиб ишлари (хавориқ одот) ва кароматларига бағишланган. Юртимизда бу даҳо шоирнинг асарларига қизиқиш катта. “Мовароуннаҳр” нашриётида “Насойимул муҳаббат” асарини матншунос олим Ҳомидхон Исломий илмий-танқидий матн асосида олдинги йўл қўйилган камчилик ва хатоларни бартараф этган ҳолда кирилл ёзувига табдил қилиб, нашрга тайёрлади. Азиз-авлиёларнинг беназир ҳаёти ва кўрсатган кароматларига қизиққан ўқувчилар бу асарни мутолаа қилиш билан ўз билимларини бойитади, деган умиддамиз.

***

  1. Абуладён қуддиса сирруҳу

“Куняти Абул Ҳасандур, оти Али. Анинг учун ани Абул Адён дебдурларки, барча динларда мунозара қилур эрди ва мухолифқа шикаст берур эрди. Жунайд била муосир(замондош) эрди ва Абу Саид Харроз била суҳбат тутуб эрди. Анинг Аҳмад отлиғ қули бор эрди. Ул дебдурки: «Абул Адён била бир мажусий орасида бир кун сўз ўтар эрди. Ул дедиким: «Ўт Ҳақ таоло амри била куйдурур». Мажусий деди: «Агар муни манга кўргузсанг, сенинг динингға кирай». Бу ишка қарор бердилар ва азим ўт ёқтилар. Чун ўтунлар чўғ бўлди, ерга ёйдилар. Шайх сажжода устида намозға машғул эрди, чун фориғ бўлди, қўпуб ул ўтқа кирди ва ҳеч бўшмади (зарарланмади). Мажусийға дедиким: «Мунча басмудур, ё яна ҳам ўт ёқармусен?». Мажусий мусулмон бўлди. Шайх сўзнинг охирида чирайин читти (тириштирди, буриштирди) ва ўтдин чиқти». Аҳмад дебдурки: «Кеча аёғин авалар эрдим, аёғи бир олма чоғлиғ қабариб эрди. Анинг сабабин Шайхдин сўрдум. Деди: «Ўтқа кирганда ўзумдин ғойиб эрдим, ул сўзни мажусийға айтурда ҳозир бўлдум, бу анинг натижасидур. Агар ул ўт ўртасида эрканда бу ҳузур бўлса эрди, куяр эрдим». Шайхулислом дебдурки: «Ул қачон ҳажға борса эрди, уйидин иҳром боғлаб, «лаббайк» урар эрди ва тебрар эрди. Бир қатла ҳаждин келди ва «лаббайк» урмоғни бунёд қилди. Айттиларким, совуғлуқ қилма, ҳаждин эмди келибсен. Деди, бу «лаббайк» ни ҳаж учун урмайменким, анинг учун урадурмен». Бир ҳафта ўтмадиким, дунёдин ўтти”.

“Мовароуннаҳр” нашриётида чоп этилган

Изоҳлар

Бу китобга ҳали изоҳ бурилмаган.

“«Насойимул муҳаббат»” - kitobga birinchi bo`lib izoh bering!

E-pochta manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy ma'lumotlar * bilan belgilangan