Онлайн харид

Асосий саҳифа Диний-маърифий «Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам) Рамазонда»

«Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам) Рамазонда»

10 000 UZS

Китоб ҳақида

Динимизда рўза улуғ ибодатлардан бири деб қаралади.  Бу ибодат амали ва унинг бу дунё ва охиратдаги фойда ва манфаатлари ҳақида жилд-жилд китоблар битиб қолдирилган. Шунга қарамай бу мавзунинг охирига етиб бўлмайди. Ҳар бир мукаллаф банда бир йилда бир ой рўза тутишини Аллоҳ таоло фарз қилиб қўйган. Бундан ҳеч бир банда бўйин товлашга ҳақи йўқ. Афсуски, бу ойнинг рўзасини тўлиқ ва комил суратда бажардим, дейдиган кишини топиб бўлмайди. Бу ойнинг рўзасини Пайғамбар алайҳиссалом қандай кутиб олганлари, унга интиқ бўлганлари ва бу ой рўзасини ҳар жиҳатдан мукаммал ва ижобат бўладиган даражада тутганлари ва амал қилганлари у зотнинг умматларини қизиқтиради ва уни ўрганишга бел боғлатади.

Таниқли мутаржим ва мусанниф Собиржон Арзиқулов тайёрлаган “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Рамазонда” китоби бу ойда барча мўмин-мусулмонларнинг пайғамбари ва шафоатчиси бўлган зотнинг Рамазон ойидаги ибодатлари, амаллари ва нафл ибодат ва амалларга қаттиқроқ берилишлари ва бу ойдан бандалик ҳақини кўпроқ олишга қизиқтиришлари билан диққатимизни ўзига тортади. Бу китобни бефарқ ўқиб бўлмайди. Бу китобни ўқиганлар Рамазон ойини алоҳида эътибор ва тайёргарлик билан кутиб оладилар, унга интиқ бўладилар, бу ойда ўз нафсини жиловлаш ва ислоҳ қилишни таълим оладилар ва бу ойнинг кечасию кундузига ёйиб қўйилган ажр-савоб дастурхонидан кўпроқ баҳраманд бўлишга ҳаракат қиладилар.

Изоҳлар

Бу китобга ҳали изоҳ бурилмаган.

“«Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам) Рамазонда»” - биринчи бўлиб изоҳ беринг

E-pochta manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy ma'lumotlar * bilan belgilangan