Онлайн харид

Асосий саҳифа Категориясиз «Қасамини бузган қиз»

«Қасамини бузган қиз»

7 000 UZS

Категория: Muallif: Шермурод Тоғай

Китоб ҳақида

Шермурод Тоғайнинг “Қасамини бузган қиз” китоби қаҳрамонлари маҳалла ва қиш­лоқларимизда яшаб ўтган бобою момола­римиздир.

Домланинг яхши одатларидан бири кўрган-эшитганларини саралаб, келажак авлодга керак деб ёзиб қўйишидир.

Шермурод Тоғай ҳаёти давомида кўплаб масжидларда имомлик қилиб ҳар хил соҳа ва касб эгалари, турли ёшдаги, хусусан, ёши улуғ инсонлар билан кўп мулоқотда бўлган. Кейинги авлодларга асқатадиган ўзбекона урф-одатлар­­ни ўргатадиган ҳикоя ва қиссалар қолдиришни бурч деб билиб қалам тебратиб келяпти.

Муаллифнинг китобларини ўқир экансиз, уларни диндор одам ёзганини дарҳол пай­қай­сиз. Воқеалар содда, халқчил сўзларда баён этилган. Баъзида шундай ҳолатга тушасизки, ўзин­гиз­ни амри маъруфда ўтиргандек ҳис қила­сиз. Албатта, бундай ҳикоялар аввалги бадиий асар­ларимиз­да кам учрагани боис ўзгача туюлиши мумкин.

Яна домламиз ҳикоялар охирида назмдаги насиҳатлар – тўртликларини ҳам келтириб ўта­диларки, ҳикоя маъноси шу тўртликка жой­лан­гандек кўринади.

Асар ҳаётий воқеалар содда услубда ёзил­гани билан эътиборни тортади. Асосийси, асар муто­лаасидан руҳиятингизда бир енгил­лик ҳис қила­сиз ва ҳикоялар қаҳрамонларини кўз ол­дингизга келтирасиз. Асарда оила, ота-­она, фарзандлар, эл-юртга садоқат васф қи­лин­ган. Айниқса, оиладаги турли ҳолатлар чи­рой­ли тасвирланган.

Изоҳлар

Бу китобга ҳали изоҳ бурилмаган.

“«Қасамини бузган қиз»” - биринчи бўлиб изоҳ беринг

E-pochta manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy ma'lumotlar * bilan belgilangan