Онлайн харид

Асосий саҳифа Категориясиз «Халқ дарди билан яшайлик»

«Халқ дарди билан яшайлик»

5 300 UZS

Категория: Muallif: Саййид Раҳматуллоҳ Термизий

Китоб ҳақида

“Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” дастурига бағишлаб тайёрланган мазкур рисоланинг муаллифи Саййид Раҳматуллоҳ Термизий. Муаллиф бу мавзуни атрофлича ёритиб бериш ниятида ислом тарихи ва бугунги ҳаётимизда теранроқ назар ташлашга ҳаракат қилгани кўзга яққол ташланади. Зеро, инсон манфаатларини турли мавзулар билан боғлиқ ҳолда баён этиб бериши билан ўқувчилар диққат-эътиборини ўзига жалб этади. Динимиз моҳияти ва туб мақсадида инсонларга яхшилик  ва манфаат етказиш борки, муаллиф буни жонли ва ҳужжат-далиллар асосида исботлаб беради. Муаллиф манфаат сўзига таъриф бериб шундай дейди: “инсон манфаатлари деганда нимани тушунамиз? “Манфаат” сўзи “зарар” сўзининг, “нуқсон ёки талафот етказиш”, “тўлиқлик, яхлитликка путур етказиш” маъносининг аксидир. Шундай экан, инсонга етадиган моддий ёки маънавий ҳар қандай фойда, наф тушунилади”. Дарҳақиқат, халқ дарди ва ғам-ташвишига малҳам бўлиш, бировнинг оғирини енгил қилиш аслида осон иш эмас. Аввало бу ишга бел боғлаган киши ўз нафсини енгиб ўтиши керак. Чунки ўз нафсини енга олмаган киши бировга яхшилик қилишни ўзининг зарарига деб ўйлайди.

Мазкур рисола билан танишган ўқувчилар инсон манфаати ва унга фойда етказишда холислик ва сидқидилдан хизмат қилиш ҳақидаги тасаввурини бойитади.

Изоҳлар

Бу китобга ҳали изоҳ бурилмаган.

“«Халқ дарди билан яшайлик»” - биринчи бўлиб изоҳ беринг

E-pochta manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy ma'lumotlar * bilan belgilangan