• Кичик балиқ ўлгунга қадар катта балиқ бўлишни умид қилади.
• Ялтоқилик уни юта оладиганлар учун лаззатли луқмадир.
• Мусибатдан сўнг ўгит бериш ўликка дори бериш кабидир.
• Соқол куч белгиси бўлса, эчки қўмондон бўларди.
• Ёлғончига бир мартадан кўп ишонмайдилар.
• Ҳали печдан чиқмаган нонни мақтама.
• Ёмон фикр хира пашша – бир жойдан қувсанг, бошқа жойга қўнади.
• Қирғоқдан денгиз гўзал, денгиздан – қирғоқ.
• Энг яхшиси – етарлиси, ортиқчаси бошга бало.
• Яхши қурол – ишнинг ярми.
• Йил ҳеч нарса бермайди – у фақат бошланади ва тугайди.
• Қуш бошинг устида учсин, лекин бошингга уя қуришига йўл қўйма.
• Ҳақиқий дўст уйига борар йўл узоқ эмас.
• Бошқаларга ўзингга гапирганингдан камроқ гапир.
• Душманинг чумолидек кўринса ҳам, уни филдек бил.
• Орқага қайтмайдиган сувга ачинма.
• Ўзини алдаш – энг ёмон алдов.
• Қўлдаги битта қуш осмондаги ўнтасидан афзал.
• Ҳурган ит тишламайди.
• Халқ овози – ҳақ овоз.
• Дўзахга элтувчи йўл ўйин-кулгидир.
• Ўрмонда адашиб қолишингга дарахтлар сабабчи эмас.
• Яхши ном барча бойликлардан афзал.
• Тутунсиз олов йўқ.
• Мардликнинг йўқолгани – барча нарсанинг бой берилгани.
• Ярқираган ҳар нарса олтин эмас.
• Янги супурги тоза супуради.
Дания халқ мақолларидан
Давронбек ТОЖИАЛИЕВ таржимаси.