Устозларимиз биз талабаларга турли ҳикматлар, ибратли ривоятлар ҳам айтиб беришади. Бугун бир устознинг ўгитларидан оналаримиз ҳақига қандай дуо қилиш кераклигини ўргандик ва қалбимиз жумбушга келди, кўзларимиз ёшланди. 
Устозим ўргатган дуо ушбу эди: «“Эй Аллоҳ, онамни шундай улуғ мақомга эриштиргинки, “Сирот” аталмиш кўпригингдан ўтаётганларида, жаҳаннам: “Тезроқ ўтинг, зеро сизнинг нурингиз, неча йиллар ёққан оловимни ўчириб қўймасин”, деб айтадиган бандаларинг қаторида бўлсин! Жаннатга яқинлашганларида эса, Жаннат онамга: “Келинг, сизни кўрмаган бўлсам-да, келишингизга муштоқ эдим”, десин».
 
Гулруҳ МУҲАМЕДОВА,
Тошкент ислом институти талабаси