«Дарҳақиқат, (Биз) Одам фарзандларини (азиз ва) мукаррам қилдик...» (Исро, 70).

Ҳадиси шарифда бундай дейилган: “Ким ўзини билса (таниса) Раббисини билади (танийди)”. Ҳар бир инсон мукаррам ва мукаммал этиб яратилган, фақат имконият, куч-ғайрат ва салоҳиятни ҳар ким турли даражада юзага чиқара олади.

Яқинда интернет саҳифаларида қуйидаги­ларни ўқиб қолдим: инсон туғил­ганида миясида 14 миллиард ҳужайра бўлади; бош мияда бир дақиқа ичида юз минг кимёвий реакция юз беради; 25 ёшдан сўнг улар кунига юз мингтага камаяди; ўқиш жараёнида ҳар дақиқада етмишта ҳужайра-катакча сарфланади; умрнинг охирига қадар ҳам бу хотира катакчаларининг ҳаммаси тўлмайди. Миянинг бир сантиметр куб ҳажмида 225 миллион ҳужайра мавжуд.
Бундан ташқари, ўртача ёшдаги кишининг асаб толалари узунлиги етмиш беш километрга тенг келади; инсоннинг кўзи ўн миллион хил рангни фарқлай олишга қодир; киши бир кунда кўрадиган ҳамма нарсаларни тасвирга тушириш учун йигирма километрли кинотасма керак бўлади.
Ҳали сизу биз билмаган, англамаган не-не сир-синоатлар, тенгсиз неъматлар бор жисмимизда?!
 
Манбалар асосида
Акбаршоҳ РАСУЛОВ
тайёрлади.