Ҳунармандларимиз асарлари  халқаро  кўргазмаларда

2011 йил ҳунарманд­ларимиз бир неча халқаро кўргазмаларда иштирок этишди. Июл ойида улардан ўн беш нафарининг асарлари Санта Фе шаҳрида (АҚШ), яна уч нафарининг асарлари Теҳронда ўтказилган кўргазмаларда намойиш этилди. Эрон Ислом Республикаси президенти Теҳрон кўргазмасига ташриф буюриб, ҳунармандларимизни алоҳида табриклади.

Ўтган йилнинг 25 ноя­бр – 4 декабр кунлари бир гуруҳ ҳунармандларимиз Ан­­қара­ шаҳрида ўтказилган “Қўл­ санъатлари” халқаро кўр­газ­масида иштирок этиб қай­тишди. Ўзбекистон Ҳу­нар­мандлари уюшмаси, Тур­кия­нинг Ўзбекистондаги элчихонаси ушбу сафар ташкилотчилари бўлишди. Кўргазмада ўттиздан ор­тиқ мамлакатдан усталар қатнашди.

Ўзбекистонлик Муҳсин Фасиҳиддин ўғли заргарлик, Дилором Ғуломова миллий либослар безаги, Сайёра Умарова зардўзлик, Зафаржон Рус­там ўғли ёғоч ўй­макорлиги, Лазизхон Музаффар ўғли шарқ миниатюраси, Баҳодир Ҳабибуллоҳ ўғли хаттотлик, Дониёр Абдуманнон ўғли наққошлик, Мирҳамид Мирзиёд ўғли лок миниатюраси, Хай­руллоҳ Қудратуллоҳ ўғли терига бўртма ёзув ва на­қшлар бериш, Файзуллоҳ Баҳромхўжа ўғли ёғоч ўй­макорлиги йўналишида иштирок этишди.
Ёғоч ўймакор усталаримизнинг санъати жуда нозик ва жилвакорлиги билан ажралиб турди. Айниқса, бир бўлак ёнғоқ тахтасидан елимсиз ва михсиз ишланган 16 хил кўринишга кирадиган ўймали лавҳлар, қалам қутилар, ёнғоқ ёғочидан ўйилган лаганлар мухлислар эътиборини қозонди. Миниатюрачиларимиз ва нақ­қошларимизнинг ниҳоятда нозик ишланган асарларини кўрганда ҳатто: “Булар қўл иши эмасов!..” дея ажабланганлар ҳам бўлди. “Бизнинг ёшларга ҳам нақш санъатини ўргатинглар, керакли шарт-шароитни яратиб берамиз”, деб илтимослар қилишди.

Туркия телевиденияси­ ўз­бек ҳунармандлари ҳа­қида жонли эфир учун кўр­сатув тайёрлади. Кўр­газма якунида Туркия жум­ҳурияти Маданият ва сайёҳлик вазирлиги қошидаги “REM­FUAR” ташкилоти мудири Ремзи Чайир ўзбек усталарига миннатдорлик билдирди ва халқаро кўргазманинг махсус фахрий ёрлиқларини топширди. Бундай мукофот фақат ўзбек ҳунармандларига насиб этди.

Хайруллоҳ  ҚУДРАТУЛЛОҲ ўғли