*  *  *

Булбул нола қилар саҳар чоғлари,

Ҳақ ишқида ёниб куйлар ҳар нафас.

Биз-чи?! Тўхтатмаймиз иддаоларни,

Ихлосимиз митти қушчалик эмас.

*  *  *

Руҳинг енгил тортгай, кўнглинг яйрагай

Олим суҳбатига қулоқ тутган пайт.

Гўё саҳроларда адашган карвон

Тўсатдан тип-тиниқ булоқ топгандай.

*  *  *

Бева-бечоралар қаддини букма,

Кучингга ортиқча ишонма, нодон.

Қўйларни бўғизлаб яйраган бўри

Шернинг чангалида таслим этар жон.

*  *  *

Кимга ҳасад қилдинг, кимларни ғийбат,

Кимларга мириқиб етказдинг озор.

Аммо бил, яхшилик ажр топгуси,

Ёмонларга эса оғир аниқ бор.

 

Абдуллоҳ ҳожи АБДУЛҚОДИР,

Учкўприк тумани “Қораянтоқ” жоме масжиди имом-хатиби