Агар ўлсам қабрим устига

Мармар лавҳа қўйиб юрмагин.

Мен тошларни кўтаролмайман,

Тошга боқиб хаёл сурмагин.

 

Руҳимни шод этмоқчи бўлсанг,

Бир сўзимни ёдингда тутгин.

Йўлларига кўз тикиб мендек,

Соғинч билан баҳорни кутгин.

 

Ер уйғониб, бодом шохлари

Капалакдан сирға таққан дам,

Мен қазиган ариқ бўйига

Бир туп райҳон экиб қўй, болам.

*  *  *

Кўнгилларда юлдуз эмас,

Чақнаб турган кўз қолар.

Имон сотмай айтган бўлсанг,

Дилдан чиққан сўз қолар.

 

Абдухалил ҚОРАБОЕВ,

Андижон