Банда бўлсанг, аввало

Яратганни танигин,

Кўзингга нурни жойлаб,

Таратганни танигин.

 

Белгинангга қуввату

Юрагингга ўт солиб,

Сенга ризқу рўз бериб,

Яшатганни танигин.

 

Панд бермаса ақлу ҳуш,

Кунинг ўтса беташвиш,

Юрсанг мисли эркин қуш,

Ошатганни танигин.

 

Тунлар бўлса қоронғу,

Ой чиқади осмонга,

Ёришар қора зулмат,

Ёритганни танигин.

 

Ширин фарзандлар бериб,

Уй ичини тўлдирган,

Булбул қилиб уларни

Сайратганни танигин.

 

Тўй-тўйчиққа етказиб,

Ўйин-кулги, завқ бериб,

Юрагингга нур солиб,

Яйратганни танигин.

 

Имон бирга кетсин деб

Умид билан доимо

Фарзу суннат адо қил,

Амр этганни танигин.

 

Қандай тилагинг бўлса,

Сўра ёлғиз Аллоҳдан,

Гуноҳни тавба билан

Аритганни танигин.

 

Абдумўмин АБДУҚОДИРОВ,

Фурқат тумани