Кўнглини тоатга боғлаган инсон

Доимо пок юрсам, пок турсам дейди.

Қўлидан келганча ахтариб имкон

Бир улуғ сафарнинг ғамини ейди.

 

Мўминсан, етмасин элга озоринг,

Раҳмат ёғилади ўнгу сўлингдан.

Тўғрилик ва ҳаё бўлсин шиоринг,

Сабр-қаноатни берма қўлингдан...

 

Салим РИХСИЕВ,

Тошкент