Худоё, қилмагил хор дунёю охиратда,

Хайрингга этмагил зор дунёю охиратда.

 

Соғ қил оёқ-қўлимни, йўқотмайин йўлимни,

Имонни айлагил ёр дунёю охиратда.

 

Йироқ айла хатарни, дариғ тутма назарни,

Лутфингга қил сазовор дунёю охиратда.

 

Жавдиратма кўзимни, сарғайтирма юзимни,

Бахш айла лоларухсор дунёю охиратда.

 

Банд этма молу зарга, йўлиқтирма зарарга,

Ўзингдан узма зинҳор дунёю охиратда.

 

Гарчи бисёр гуноҳим, Ўзинг Саттор илоҳим,

Айбимни қилма ошкор дунёю охиратда.

 

Умидвор раҳматидан, баҳраманд неъматидан,

Шукр айла, Абдуғаффор, дунёю охиратда.

 

Абдуғаффор АШУРОВ

Ургут тумани