Чумчуқ айтур: – Бурним пучуқ,

Буғдойни қилдим учуқ.

Деҳқон қувалаб солди,

Қўндим шудгор ичинда.

 

Қалдирғоч дер: – Эй ғофил,

Не ётибсан яланғоч.

Уйғон, кўнгил кўзин оч,

Иш кўп саҳар ичинда.

 

Кабутар дер: – Патим яхши,

Пат ичинда жоним бор.

Қарчиғай қуш қайрилса,

Юраклар зор ичинда.

 

Турна айтур: – Ишларман,

Ҳиндистонда қишларман.

Барча қушга бош бўлиб

Келдим баҳор ичинда.

 

Бедана дер: – Мен учдим,

Бориб тариққа тушдим.

Бемаҳал сайраб, қолдим

Қафасда – тўр ичинда.

 

Комил ота ҲАКИМОВ

Тошкент