Ота давлат эрур, қадами қутлуғ,

Удир оилага мустаҳкам қўрғон.

Мардлик, саховатда денгиздан улуғ,

У борки, қуёшли ҳар бир хонадон.

 

Кўрдим ота қадрин билмаганни кўп,

Маломат тошини отганлар бордир.

Қариган чоғида қаровсиз ташлаб,

Имонини арзон сотганлар бордир.

 

Алҳазар, алҳазар бундай фарзанддан,

Ахир, ота рози Худо розидир.

Йиқилсанг – таянчинг, маслаҳатгўйинг,

Самимий дуогўй унинг ўзидир.

 

Ҳар кун ўчоқда ўт ота бор уйда,

Ҳадисдай табаррук оталар сўзи.

Уларнинг дуосин олган одамнинг

Эрта қиёматда ёруғдир юзи.

 

 

Абдураим ИБОДОВ      

Қамаши тумани