Дуо олтин эмас, истасанг – топсанг...

Кони, макони йўқ, чор тараф чопсанг.

 

Тоза бўл, тўғри юр, ҳалолни кўзла...

Ёлғондан қочгин-у, ростини сўзла!

 

Қўлингдан келса гар беминнат хизмат

Қилавер пинҳона, Аллоҳга ҳурмат...

 

Дуо ол истасанг олий шафоат!

Жаннатларда жонинг топгуси роҳат.

 

Фонийда дуо-ла десалар: “Раҳмат!”

Икки дунёнг обод бўлғуси албат.

 

Мавқий, сен дуо-ла униб-ўсдинг-ку...

Дуо-ла балолар йўлин тўсдинг-ку!

 

Дуо қил Ватанни, эл-юрт бўлсин тинч,

Дуо олгин, Мавқий, бўлмасидан кеч!

 

Мамадали ТУРДИАЛИ ўғли,

Жиззах вилояти Пахтакор шаҳри