Очлик билан танани
Созлаб қўяди, рўза.
Бир ой ичи ҳаммани
Поклаб қўяди, рўза.
 
Етиб бориб ифторга,
Шукр қилсанг борига,
Турли неъматлар билан
Тўқлаб қўяди, рўза.
 
Кўпни чорлаб ифторга,
Нон берсанг рўзадорга,
Берган бирингга мингни
Тахлаб қўяди, рўза.
 
Таровеҳ ўқиб кунда,
Дуо олсанг якунда,
Эрта кунга қувватни
Тиклаб қўяди, рўза.
 
Ухламай Қадр кунда,
Ибодат қилсанг тунда,
Шу ой дўзах эшигин
Михлаб қўяди, рўза.
 
Йўқласанг ётганларни,
Дард, ғамга ботганларни,
Сенинг ҳам соғлигингни
Ўнглаб қўяди рўза.
 
Умид боғлаб жаннатга,
Рўза тутсанг албатта,
Раййон номли эшикни
Очиб қўяди рўза.
  Мухтор ФОЗИЛ,
Риштон