Мўмин топсин чунонам савоб,
Ҳақ ризоси менда деб сероб,
Гуноҳ қасрин этгали хароб,
Кириб келар моҳи Рамазон.
 
Мўмин уни хушҳол қаршилар,
Имон кўзи равшан очилар,
Кўздан севинч ёши томчилар,
Муборак ой – моҳи Рамазон.
 
Очлик билан бироз қийнаган,
Шомда ифтор билан сийлаган.
Шайтон шаррин қувиб сийнадан
Ўтиб борар моҳи Рамазон.
 
Уни бугун кузатдик маҳзун,
Тезроқ қайт, дер юракда бир ун.
Бисёр савоб топган эй мўмин,
Қутлуғ бўлсин ийди Рамазон.
 
 Пардабой ҲАМИДОВ,
Бахмал тумани “Новқа ота”
  жоме масжиди имом-хатиби