Ватан азиз, Ватан муқаддас,
Шу ватансиз яшамоқ абас.
Инсонга эл-юртни суйдирган
Имон эрур.
 
Қариндошдир инсонга суянч,
Суянчсизнинг аҳволи аянч.
Қон-қардошга меҳр қўйдирган
Имон эрур.
 
Одамзодга эҳсондир зийнат,
Эҳсонсизлик, бахиллик – уят.
Қалбга эҳсон лавҳин ўйдирган
Имон эрур.
 
Ислом учун далилдир намоз,
У олади сендан вақтни оз,
Дилга намоз завқин туйдирган
Имон эрур.
 Пардабой ҲАМИДОВ,
 Бахмал тумани “Новқа ота” 
жоме масжиди имом-хатиби