Истиқлол дунёда олий неъматдир,
Тафаккур аҳлига боқий ҳикматдир.
Ҳурликнинг қадрини билгайдир доно,
Нодонга қайдан ҳам аён бу маъно.
Самода юлдузлар эркдан сўйлагай,
Коинот эркининг куйин куйлагай.
Кетганинг рост бўлсин, зулмат шарпаси,
Нақадар тотлидир озодлик саси.
Бугун тенглар ичра тенгдирсан, Ватан,
Фидолар бўлгайдир сенга жон ва тан.
Шукрким, улуғвор карвонинг бордир,
Келажагинг буюк, Сарбонинг бордир.
Шукрким, ушалди дилда армонлар,
Тақдирда бор экан қутлуғ давронлар.
Ўзбекистон, ўзга бўстоним йўқдир,
Бағрингда жон берсам, армоним йўқдир.
Абдуғани СУЛАЙМОН,
Тошкент