Барча ишлар бинойи,
Ойларнинг ҳотамтойи,
Хайру эҳсонга бойи,
Раҳмат ойи Рамазон!
 
Қадр кеча – минг ойдан соз,
Такбир, азон илоҳий роз,
Келар жаннатдан овоз,
Ҳурмат ойи Рамазон!
 
Мушк-анбари ифорлик,
Ҳар шомида ифторлик,
Амру маъруф гуфторлик
Ҳиммат ойи Рамазон!
 
Ҳорғинлик сезмайди тан,
Кўнгиллар қувнайди шан,
Шайтонга урди кишан,
Ҳиммат ойи Рамазон!
Абдурауф БАХМАЛИЙ
Бахмал