Узмасимдан боғингдан бир гул,
Дарвозангни беркитаяпсан.
Суҳбат қурмай мен билан бир бор,
Ёшлик, мени тарк этаяпсан.
 
Сен-чун айтган қўшиқларимни
Эшитмасдан рад этаяпсан.
Хазонларни сочиб бошимга,
Ёшлик, мени тарк этаяпсан.
 
Армон номли шошқин уммонга
Орзуларим ғарқ этаяпсан.
Юзларимни кузларга тутиб,
Ёшлик, мени тарк этаяпсан.
 
Ҳабиба БОЛБЕКОВА
Ғаллаорол