Одам Ато жаннатдан
Тушдию кўз ёшлади.
Дам уриб шум ғафлатдан
Шу чоқ тавба бошлади.
 
Тавба – умринг мезони,
Сени икки бўладир:
Бири – ўтмиш хазони,
Бири бахтинг бўладир.
 
Сен мисоли дарёсан,
Лойқа-лойқа оқувчи.
Тавба ичра маъвосан,
Ўз аслингга боқувчи!
 
Жавоҳирлар терарсан,
Безар икки оламинг.
Жонингни ҳам берарсан
Дунёда қолмай ғаминг.
 
Ким тавбага етмабди –
Не таянчдир дунёда?!
Ким тавбага етмабди –
Энг аянчдир дунёда!
 
Тавбага шош биродар,
Тавба айни ҳимматдир.
Йўқса, умринг саросар,
Беҳуда, беҳикматдир!
Тўрабек ЖИЯНОВ,
Жалақудуқ