Онадан туғилиб кўрдим дунёни,
Меҳрни, қаҳрни ҳамда рўёни.
Кўнгилга ҳамиша солди зиёни,
Бу менинг юртимдир, она Ватаним!
 
Садолар келади яқин-йироқдан,
Аждодларим ётган азиз тупроқдан.
Майсаси, гиёҳи сўзлар Широқдан,
Бу менинг юртимдир, она Ватаним!
 
О, она диёрим – муқаддас бешик,
Дунёга чиқ, дея очдинг сен эшик.
Фарзандларинг қадди ҳеч бўлмас эгик,
Бу менинг юртимдир, она Ватаним!
 
Кўрдик кўп отилган таъна тошини,
Кўрмайлик мурғаклар кўзин ёшини.
Эъзоз-ла сақлаймиз кўзу қошини,
Бу менинг юртимдир, она Ватаним!
                             
                              Шуҳрат ТОИРОВ