Қариялар бахтимиз эрур,
Мурувватга тўла диллари.
Улар тожу тахтимиз эрур,
Ибрат бизга ҳаёт йўллари.
 
Манглайида ажинлар қатор,
Бошларидан ўтган не бир кун.
Мардлик, шону шуҳрати бисёр,
Хотирага айланган бугун.
 
Тақдирига эгмай сира бош,
Элим дея яшайди ёна.
Аямаган ҳаттоки жонин,
Сочин оқи бундан нишона.
 
Изингиздан борувчи карвон,
Сиз бизларга ҳар ишда сарбон.
Сизни доим қўлласин Аллоҳ,
Нуронийлар, соғ бўлинг ҳар он.

                              Шуҳрат ТОИРОВ