Майда-майда ёғар оппоқ қор,
Оқартирди бир зумда ерни.
Ёғар эди оппоқ, беғубор,
Тўлдирганча тоғу тош, қирни.
 
Оппоқ қорлар устидан юрдим,
Унга қараб бир хаёл сурдим.
Она ерга сингиб кетар у,
Мен-чи, нима қилиб улгурдим?
 
Юрагимда мошдек тугунча,
Инсон умрин ўхшатдим унга.
Биз ҳам она ерга боргаймиз,
Бир ўй, фикр чулғайди шунда:
 
Туғилганмиз қордек беғубор,
Эртамизни билиб бўлсайди.
Ҳар бир инсон умрин шомида
Қордек оппоқ бўлиб қолсайди...

                              Шуҳрат ТОИРОВ