Анваржон Усмоний Марғилон шаҳрида яшаб ўтган. Фарғоналиклар уни тажрибали педагог,  журналист, шоир сифатида ҳурмат қилишарди. У бутун фаолиятини ёшлар тарбиясига бағишлаган.
Юртимиз мустақиллигини кўриш бахти насиб этганидан чексиз қувонганлиги унинг ғазал ва шеърларида яққол кўринган эди. 
 
Яшайвер, Ўзбекистон ўлкаси, доим фароғатда,
Сенга келтирди истиқлолинг иқбол яхши соатда.
 
Не хуш айёмлардир... Эл топиб кому муродини –
Яшар озод, гўзал турмуш аро бахту саодатда.
 
Топиб илму ҳунар фазлин бари қизлар ва ўғлонлар,
Эрурлар оқилу доною ҳам яхши фазилатда.
 
Муқаддас сақлагаймиз юртда дўстлик шиорини,
Бу боисдан фаровон яшнагаймиз ҳузур, роҳатда.
 
Шарафли меҳнат ила гулмакон айлармиз ўлкамни,
Бу ишда раҳнамодир Юртбоши, бизлар садоқатда.
 
Сенинг мадҳингни куйлаш бирла шоддир ўғлинг – Усмоний,
Яшайвер Ўзбекистон ўлкаси, доим фароғатда.
 
Анваржон Усмоний