Эй банда, сенга амри Худо, шукр дегайсан,
Умр ўтиб гар келcа қазо, шукр дегайсан.
Ҳар бева-бечорани кўрсанг, савоб умид-ла,
Бор эса хайр айлаб, йўқcа, шукр дегайсан.
 
Ўнг қўлинг билан бергин, чапин билмасин асло,
Рўзи маҳшар бу ишнинг минг шукрини қилгайсан.
Одам қилиб яратиб сени, ақл берибди Худо, 
Шу ақл билан ҳар шом, сабо шукр дегайсан.
 
Ҳаё бирла инсоннинг имони бутун бўлар,
Гар сенга насиб этса ҳаё, шукр дегайсан.
Аллоҳдан тила сабру қаноатни, Ниҳоний,
Бу фано жафо қилса, яна шукр дегайсан. 
 
Мусулмон Ғофурзода НИҲОНИЙ