Гоҳ йироқ кетсам йўлимга интизор онам – Ватан,
То мени бағрига босмай беқарор онам – Ватан.
 
Энг яқин ёр ҳам биродар ногаҳон тортгай оёқ,
Беғараз дўстим, вафода барқарор онам – Ватан.
 
Кенг жаҳон айвонида ўғли-қизи қучса зафар,
Байроғидек боши ҳам кўкка етар онам – Ватан.
 
Мард, жасур фарзандлари ёвқур жасорат бобида,
Эл-диёр посбонларига руҳи ёр онам – Ватан.
 
Ҳар ютуқ, илму ижод юксак қадр топган замин,
Шолидан чиққанда курмак афв этар онам – Ватан.
 
Негмурод дер: юрт камолига сира кўз тегмасин,
Яшнасин то рўзи маҳшар мўътабар онам – Ватан.
 
Негмурод ГУЛИЕВ,
Ғиждувон